Линклар

Олийгоҳларда таълим сифатини назорат қилувчи инспекция ташкил этилади


Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилади.

Sputnik нашрининг 7 июнь куни хабар беришича, бу ҳақда Халқаро Пресс-клуб йиғилишида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов маълум қилди.

“Идоранинг асосий мақсади — таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатишдир", — деб билдирди Иномжон Маджидов.

Унга кўра, олийгоҳларга қабул квоталарини 18 фоизга ошириш ҳам назарда тутилмоқда.

"Қабул квотаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага, 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилди. Шунингдек, тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилмоқда. 2016 йилда таҳминан 663 минг киши олийгоҳларга ҳужжат топширган бўлса, бу йили абитуриентлар сони 700 мингдан ортиқ бўлиши кутилмоқда”, деди вазир ўринбосари.

XS
SM
MD
LG