Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:20

Ҳиндистон ва Покистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига қўшилиши кутилмоқда


Остонада очилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТТ) саммитида Ҳиндистон ва Покистон ташкилотнинг тўлақон аъзолари сифатида эълон қилиниши кутилмоқда

Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирокидаги ШҲТ саммити 8 июнда бошланиб, икки кун давом этади.

Остонага 7 июнь куни етиб борган Хитой президенти Си Цзиньпин 8 июнда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан икки томонлама алоқалар бўйича мулоқот ўтказди.

Си ва Россия президенти Владимир Путин саммит рамкасидан ташқарида икки томонлама алоқалар ва Корея ярим оролидаги вазиятни ҳам муҳокама қилишади, деди Путин маслаҳатчиси Юрий Ушаков.

Покистон ва Ҳиндистонни ШҲТга аъзо қилиб олиш қарори 2015 йил июлида қабул қилинганди.

Афғонистон, Беларус, Эрон ва Монголия ташкилот кузатувчиси мақомига эга.

XS
SM
MD
LG