Линклар

"Сурхон" ва "Андижон" футболчилари оммавий тарзда муштлашди (ВИДЕО)


Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари.

Ўзбекистон футбол чемпионати биринчи лигасидаги “Сурхон” ва “Андижон” жамоалари учрашувида футболчилар ўртасида оммавий муштлашув бўлди.

Podrobno.uz нашрининг пайшанба куни хабар беришича, 4 июнда бўлиб ўтган бу воқеанинг видеоси championat.asia сайтига жойлаштирилган.

Видеода футболчилар бир-бирларини ўта ғазабнок тарзда калтаклаётганлари акс этган.

Оқ киймдаги “Андижон” ва сариқ кийимдаги “Сурхон” футболчилари хатто ерга йиқилган ҳамкасбларини ҳам оёқлари билан тепганлар.

Хабарда айтилиишча, мазкур матч 2:2 ҳисоби билан якунланган. Муштлашув ортидан ҳар икки командадан 4 нафардан футболчи дисквалификация қилинди, футбол жамоалари эса жаримага тортилди.

XS
SM
MD
LG