Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:27

Трамп: Коми ҳақиқатни гапирмади


АҚШ президенти Доналд Трамп таъкидича, Федерал тергов бюросининг собиқ раҳбари Жеймс Коми лавозимидан олиниши бўйича Сенатнинг разведка қўмитасидаги пайшанба кунги эшитувларда "ҳақиқатни гапирмаган".

Жума куни Вашингтонда журналистлар саволларига жавоб берар экан Трамп Россия билан алоқадорлиги гумонланаётган истеъфодаги генарал Майкл Флинн иши бўйича терговни тўхтатишни Комидан сўрамаганини айтди.

Бундан ташқари Трамп Комидан ҳеч қачон итоаткорликни талаб қилмаганини ҳам айтди.

Коми Сенат хавфсизлик қўмитасидаги эшитувларда Трамп унга собиқ хавфсизлик маслаҳатчиси Майкл Флинн устидан очилган терговни бекор қилиш йўлида босим ўтказганини айтганди.

Коми, шунингдек, президент Трамп Федерал тергов бюроси "ёмон бошқарилган"ини айта туриб унга туҳмат қилганини ҳам даъво қилганди.

XS
SM
MD
LG