Линклар

АҚШ Бош прокурори собиқ ФТБ директори Комига жавобан Сенатда ҳисоб беради


АҚШ Бош прокурори Жефф Сэшнс

АҚШ Бош прокурори Жефф Сэшнс 13 июн куни Россиянинг 2016 йилдаги президент сайловига аралашуви борасида Сенатнинг Хавфсизлик хизматлари бўйича қўмитаси олдида ҳисоб беришга рози бўлди.

Бу ҳақда прокурор Сенатнинг Савдо, Адлия, Илм-фан ва тегишли агентликлар бўйича қўмитаси раиси, республикачи сенатор Ричард Шелбига мактуб йўллади.

АҚШдаги хабар агентликларининг ёзишича, ушбу мактубда Сэшнс айни қўмита олдида Федерал тергов бюросининг (ФТБ ) собиқ раҳбари Жэймс Комининг чиқишидан сўнг ушбу қарорни қабул қилгани айтилган.

Айни пайтда, Бош прокурор Сэшнснинг фаолияти ҳам унинг ўтган йилги президент сайлови вақтида Россия элчиси билан алоқалари учун текширилмоқда.

Президент Доналд Трамп Россиянинг АҚШ президент сайловига аралашувини суриштираётган Федерал тергов бюроси собиқ директори Жэймс Комини ишдан бўшатгач, мамлакат жамоатчилигида туғилган жиддий эътироз ҳануз сақланиб турибди.

XS
SM
MD
LG