Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:23

Пуэрто-Рико аҳолиси АҚШ таркибига киришни ёқлаб овоз берди


Пуэрто-Рико. АҚШ президенти Франклин Рузвельтга қўйилган ёдгорлик.

Пуэрто-Рико аҳолиси якшанба куни ўтказилган референдумда кўпчилик овоз билан 51-штат сифатида АҚШ таркибига киришни ёқлади.

Овоз бериш бюллетенларида тўла мустақиллик ҳамда мавжуд “АҚШ билан ассоциацияга кирган давлат” мақомини сақлаб қолиш вариантлари ҳам бор эди.

Референдум натижаси, агар уни АҚШ Конгрессининг ҳар иккала палатаси ҳамда АҚШ президенти маъқулласагина, қонун кучига киради.

Кариб денгизидаги Катта Антил оролларига таркибига кирувчи Пуэрто-Рико оролида жойлашган Пуэрто-Рико давлати фуқароларига 100 йил муқаддам АҚШ фуқаролиги берилган, лекин улар АҚШ президенти сайловида қатнаша олмайди, Конгресс ишида ваколатлари чекланган биргина вакил билан қатнаша олади.

Орол аҳли АҚШ федерал солиғини тўлаамайди ва айни пайтда марказий бюджетдан дотацияни бошқа шататларга қараганда озроқ олади.

XS
SM
MD
LG