Линклар

3 туман ва 1 шаҳар ички ишлар бўлимига янги бошлиқлар тайинлади


Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВнинг «Постда» нашрига таяниб Газета.уз.

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туман ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Асқар Илёсов, Навоий вилояти Хатирчи туман ИИБга подполковник Бахтиёр Бозоров, Фарғона вилояти Ўзбекистон туман ИИБга подполковник Абдумавлон Тошматов бошлиқ бўлди.

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига майор Улуғбек Обидов тайинланди.

XS
SM
MD
LG