Линклар

Ўзбекистон Франциядан сувни тежовчи технологияларни сотиб олади


Ўзбекистон Франциядан қишлоқ ҳўжалигида сув истеъмолини кескин қисқартирадиган замонавий технологияни сотиб олади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси расман маълум қилди.

Маълумотномада айтилишича, бу борадаги шартнома Франция ишлаб чиқариш корхоналарининг MEDEF International ташкилоти делегациясининг Тошкентга қилган ташрифи доирасида имзоланган. Француз делегацияси Тошкентда 31 майдан 2 июнгача бўлгани хабар қилинди.

Бундан ташқари MEDEF International ва Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ўртасида 12 соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланган.

Франция Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги, банк сектори, мудофаа, транспорт, юқори теҳнологиялар, қурилиш, энергетика каби соҳаларда ҳамкорлик қилишни таклиф этмоқда.

XS
SM
MD
LG