Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:02

Тошкентда яна автобус ёнди


Тошкентда ёнаётган автобуснинг бу сурати Озодликка 2015 йилнинг 17мартида муштарийлар томонидан жўнатилган.

Тошкентда 12 июнь куни “Бек Барака” бозори олдида 8-йўналишдаги автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Uz24 нашри хабар берди.

"Тошшаҳартрансхизмат" ширкати ёнғин оқибатида йўловчилар жабрланмаганини билдирди. Ширкат расмийларига кўра, ёнган автобус уч кун ичида таъмирдан чиқарилади ва йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этади.

Ўтган йилнинг декабрида Тошкентда сўнгги уч йилда Mercedes Benz Conectо русумидаги 14та йўловчи ташувчи автобус ёниб кетгани хабар қилинган эди.

Бундай ҳодисалар сабаби сифатида — автобусларнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмагани, сифатсиз эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкинлиги айтиб келинади.

XS
SM
MD
LG