Линклар

Ўзбекистон футболчилари Эрон жамоасига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнда Эрон футболчиларига 2:0 ҳисобида ютқазди.

2018 йилда ўтадиган Жаҳон Чемпионатига саралаш босқичининг “А” гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақаларнинг 8-туриниТеҳрондаги Озоди стадионида ўтказди.

Ўзбекистон дарвозасига ўйиннинг 23-дақиқасида Сардор Азмун, 88-дақиқада Меҳди Тарими тўп урди.

Мазкур ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, Осиёдан биринчи, жаҳон миқёсида эса Бразилиядан кейин иккинчи бўлиб ЖЧ–2018 турнирига йўлланма олди.

Ўзбекистон термаси 12 очко билан учинчи поғонада қолди. Жанубий Корея 13 очко билан турнирнинг иккинчи ўрнини эгаллади.

XS
SM
MD
LG