Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:41

Президент Мирзиëев Вазирлар Маҳкамаси структурасини ўзгартирди


Президент Шавкат Мирзиëев.

12 июнь кунги 3051-сонли қарори билан президент Шавкат Мирзиëев ҳукумат таркибидаги айрим Бош вазир ўринбосарлари лавозимларини бутунлай тугатди¸ айримлари номланишини ўзгартирди.

Хусусан¸ Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича Бош вазир ўринбосари лавозими тугатилди. Бу лавозимни 6 июнга қадар Бош вазирнинг собиқ 1-ўринбосари Рустам Азимов эгаллаб келган эди.

Азимов ўрнига тайинланган Жамшид Қўчқоровлавозими эндиликда Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартишлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари¸ Бош вазир ўринбосари деб аталади.

Шунингдек¸ Бош вазир ўринбосари — Экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний маданият ва спорт масалалари бўйича комплекс раҳбари ўринбосари лавозимитугатилди.

Бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси — Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозими бундан буëн Бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси — Ташқи иқтисодий фаолиятни, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари деб номланди.

Бундан ташқари президент қарори билан ҳукумат таркибидаги Таълим ва фан масалалари, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари, Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаментлари¸ ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бекор қилинди.

Бу ўзгаришлар¸ қарорда ëзилишича¸ Вазирлар Маҳкамасининг самаралироқ ишлашини таъминлаш¸ Бош вазир ўринбосарлари масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG