Линклар

Мирзиёев: Виртуал қабулхонага судлар устидан 50 мингдан кўпроқ шикоят тушган


Президент виртуал қабулхонасига судлар билан боғлиқ 50 мингдан кўпроқ мурожаат тушган, улардан 24 мингдан зиёди фуқаролик ишлари, 11 минг мурожаат эса жиноят ишлари бўйичадир.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев суд органларида одил судловни таъминлаш масалалари юзасидан судьялар ҳамжамияти билан ўтказган мулоқот чоғида баёнот берди.

“Одамлар тизимдаги камчиликлардан нажот излаб порталга мурожаат қилмоқда. Судья бу чин маънода адолат қалқони бўлмоғи лозим. Чинакам суд ҳокимиятимустақиллигининг бугунги ҳолати замон талабига мос эмас”, деган давлат раҳбари.

Президент танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқарув органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши даркорлигини алоҳида таъкидлади, дейилади бу ҳақда хабар қилган маҳаллий ахборот воситалари материалларида.

XS
SM
MD
LG