Линклар

"Лукойл"нинг "Ўзбекнефтгаз" АЁҚШларини сотиб олиши тўғрисидаги хабар инкор этилди


“Ўзбекнефтгаз” холдинги раҳбари Алишер Султонов Ўзбекистондаги ёнилғи қуйиш станцияларини Россиянинг “Лукойл” ширкати сотиб олиши тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди.

Sputnik нашрининг 14 июнь куни билдиришича, Султонов бу ҳақда Тошкентдаги халқаро пресс-клуб йиғилишида гапирган.

-“Лукойл” ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини сотиб олади, деган гап абсурддир, чунки бу ширкатнинг ўз стратегияси бор ва бу стартегияга кўра, “Лукойл” эски станцияларни сотиб олмайди, балки ўзи янгиларини қуради, -деди Алишер Султонов.

Жорий йил февралида “Ўзбекнефтегаз” UzGazOil ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини ўз тасарруфига олган ва уларнинг номини “Ўзбекнефтгаз” деб ўзгартирган эди. Бу шаҳобчаларнинг бир қисми “Лукойл”га сотилиши тўғрисидаги гап-сўзлар мана шундан сўнг пайдо бўлганди.

Шу билан бир қаторда “Лукойл” Тошкентда январь ойида шу кунгача ишга туширилмаган битта ёнилғи қуйиш шаҳобчасини қуриб битирган.

Султоновнинг айтишича, “Лукойл” Тошкент айланма йўлига яна бир нечта шаҳобча қуриш режасини эълон қилган. Аввалроқ “Лукойл” Ўзбекистонда 50та енилғи қуйиш шаҳобчаси қуриши тўғрисида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG