Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:03

"Ўзнефтмаҳсулот" раиси: Вилоятларда автотранспортнинг 90%и газга ўтган


Ўзбекистон вилоятларида 90 фоиз автотранспорт воситалари газга ўтган. Шунингдек, ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳам газ ўрнатишга мосланган. Бу ҳақда "Ўзнефтмаҳсулот" компаниясининг бошқарув раиси Музаффар Файзиев баёнот бергани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Файзиевнинг баёноти 14 июнь куни Тошкентдаги Халқаро Пресс-клубда “Ўзбекнефтгаз: янги даврга янги стратегия билан” мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида янграган.

Анжуман давомида Ўзбекистондаги нефть ва газ соҳасидаги мавжуд вазият ҳамда соҳанинг истиқболлари, шунингдек янги лойиҳалар муҳокама қилинган.

"Ўзнефтмаҳсулот" компаниясининг бошқарув раиси Музаффар Файзиев ёнилғи тақчиллиги билан боғлиқ вазиятга тўхталаркан, "Ҳозирда барча вилоят ҳокимлиги ёки маҳаллий туман ҳокимликларида график жорий қилинган. Эндиликда нефть импортини камайтириш ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган хом-ашёдан экологик ёқилғига ўтиш сиёсати амалга оширилади”, деган.

XS
SM
MD
LG