Линклар

Ўзбекистонда олий ўқув юртлари қабул комиссиялари иш бошлади


2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача, Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда 83 та ОТМларга талаба қабул қилинади.

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG