Линклар

Қандим газ комплексининг биринчи босқичи муддатидан 6 ой олдин фойдаланишга топширилади


"Лукойл" ширкати логотипи.

Россиянинг “Лукойл” ширкати Қандим газни қайта ишлаш коплекси биринчи босқичи қурилишини 2017 йилнинг декабрь ойигача ниҳоясига етказмоқчи. Бу ҳақда Finance.uz нашри “Нефтгазинвест” раҳбари Баҳодир Сидиқовга таянган ҳолда 15 июнь куни хабар берди.

Аввал Қандим комплекси қурилишининг биринчи босқичи 2018 йилнинг ёзида якунланиши хабар қилинган эди. Сидиқовга кўра, Ўзбекистон президенти илтимоси билан қурилиш ишларини тезлаштиришга қарор қилинган.

Сидиқов комплекснинг биринчи босқичи учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларнинг 95 фоизи Ўзбекистонга олиб келинганини айтди.

Қандим комплекси қуриб битказилгач, йилига 8 миллиард 100 миллион кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Қандим конлари группасини ўзлаштириш учун жами 4,5 миллиард доллар сармоя ётқизилиши режалаштирилган.

“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олиш ишларини 2007 йилда бошлаган эди. Расмий хабарларда билдирилишича, ширкат шу йиллар давомида мамлакат иқтисодиётига 5 миллиард 200 миллион доллар сармоя киритган.

XS
SM
MD
LG