Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:57

"Ижтимоий фикр" илк бор Ўзбекистонда коррупция борлигини "аниқлади"


Ўзбекистонда коррупция
Ўзбекистонда коррупция

Ўзбекистонликларнинг 57 фоизи мамлакатда коррупция бор, деб ҳисоблайди. "Халқ сўзи" газетасида 16 июндв чоп этилган "Ижтимоий фикр" сўрови натижалари ана шундай натижани қайд этди.

Сўров қачон ўтказилгани ва унда қанча одам иштирок этгани маълум эмас.

Ҳозирга қадар "Ижтимоий фикр" респондентлари доимо Ўзбекистонда ҳаётдан ва давлат олиб бораётган сиёсатдан мамнунлигини изҳор этиб келарди.

"Респондентларнинг ярмидан кўпи (56,8 фоиз) жамиятимизда коррупция бор, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси кўпроқ қайд этган. Сўров шуни кўрсатдики, шаҳар аҳолиси қишлоқ одамларига қараганда жамиятда коррупция мавжудлигини кўпроқ таъкидлаган", - дейилади хабарда.

Респондентларнинг 37,6 фоизи томонидан соғлиқни сақлаш коррупция энг кўп кириб борган соҳа сифатида кўрсатиб ўтилган.

Ундан кейин таълим соҳаси эгаллаган.

Халқаро ташкилотлар чиқарган ҳисоботларда Ўзбекистон коррупция даражаси бўйича дунёнинг энг етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келади.

2017 йилнинг бошида "Transparency International" халқаро ташкилоти томонидан чиқарилган йиллик ҳисоботда ҳам Ўзбекистон 176 мамлакат орасидан қуйи йигирмаликдан жой олган ягона собиқ Совет давлати бўлди.

Янги Президент ШАвкат Мирзиёев шу йилнинг феврал ойида мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг 2 йиллик дастурини имзолади.

XS
SM
MD
LG