Линклар

Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Савдо-саноат палатасига раис бўлди


Адҳам Икромов.

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Адҳам Икромов 20 июнь куни Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида палата раислигига сайланди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, палатанинг аввалги раиси Алишер Шайхов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз лавозимидан озод қилинган.

Нашр ўз манбасига таянган ҳолда Шайхов Европа давлатларидан бирига элчи бўлиб кетиши мумкинлигини билдирди.

Палатанинг янги раиси Адҳам Икромов бош вазир ўринбосари лавозимидан кетганидан сўнг президентнинг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори сифатида ишлаб келаётганди.

19 июнь куни президент Мирзиёев Савдо-саноат палатаси фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG