Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:01

Фарғонага борган президент Мирзиëев асаларичиликка эътибор қаратди


Шавкат Мирзиёев Фарғона асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув марказида. ЎзА сурати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев вилоятларга қилаëтган сафарлари доирасида 22 июнь куни Фарғонага борди.

Президент расмий сайти тарқатган маълумотга кўра¸ Мирзиëев Фарғона асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув марказига борган ва бу ерда талаба ва ўқитувчилар билан “асаларичилик тарихи, асалнинг шифобахш хусусиятлари, таълим жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида” суҳбатлашган.

Суҳбат давомида президент Фарғона давлат университетида асаларичилик бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш таклифини ўртага ташлаган.

Маҳаллий матбуотга кўра¸ президент Фарғонада айнан асаларичилик бўйича хориж давлатлари¸ хусусан¸ АҚШ билан қўшма корхона тузиш¸ Фарғона асалини экспорт қилишни ҳам таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG