Линклар

Обид Асомов сўнгги 10 йилда биринчи марта ўзбек телевидениясида кўрсатилади


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, рассом, қизиқчи Обид Асомов.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов узоқ йиллик танаффусдан кейин телевиденияда кўрсатиладиган бўлди.

Бу ҳақдаMilliy TV'нинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди. Обид Асомов иштирокидаги "Кулиш шарт" ҳажвий шоу дастури 24 июнь куни намойиш этилади.

Машҳур кулги устаси 54 яшар Обид Асомов ўзига нисбатан ўн йилдан кўпроқ давом этган норасмий тақиқ олиб ташлангани борасида Озодликка ўтган йилнинг ноябрь ойида маълум қилган эди.

Шундан бери Обид Асомов ўз дастури билан телевиденияда биринчи маротаба чиқиш қилади.

XS
SM
MD
LG