Линклар

Қозоғистонда автобус ҳалокатида ўлганлар рўйхати эълон қилинди


Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганларнинг рўйхатини эълон қилди.

22 июн куни Самара-Чимкент йўлида икки қаватли "Меседес-Бенз" автобуси ағдарилиши оқибатида 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 18 одам жароҳатланди.

Ўзбекистон элчихонаси сайтида эълон қилинган рўйхатда ҳалок бўлганларнинг икки нафари Андижон, уч нафари Фарғона, икки нафари Наманган ва бир нафари Жиззах ва яна бир нафари Сурхондарё вилоятидан экани маълум қилинган.

Элчихона мулозимининг Озодликка айтишича, шу 9 кишининг жасади ва 38 нафар жароҳатланганлар юкланган махсус самолёт Ўзбекистонга учиб кетган.

XS
SM
MD
LG