Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:42

Қўқондан Андижонга электричка қўйилади


Яқин кунларда Фарғона – Марғилон - Қўқон ва Фарғона – Марғилон - Андижон йўналишида электропоездлар қатнови йўлга қўйилади.

ЎзА хабарига кўра, бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона механика заводига ташрифи чоғида маълум қилинган.

Президент “электропоездлар қатновининг йўлга қўйилиши вилоят аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этиши”ни таъкидлаган.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати ушбу йўналишлар учун 5та электропоездни модернизация қилди. Соатига 120 километр тезликда юрувчи электропозедлар 6та вагондан иборат бўлиб, бир йўналишда 600 йўловчига хизмат кўрсата олади.

Режага кўра, жорий йилда Фарғонадан Марғилонгача бўлган 7,7 километр темир йўл электрлаштирилиб, хориждан яна 10та электропоезд олиб келинади.

XS
SM
MD
LG