Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:04

Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик билдирди


Кветтадиги портлаш жойи
Кветтадиги портлаш жойи

Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллаб, Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган террорчилик ҳужумларида қурбонлар бўлгани учун ҳамдардлик билдирди.

"Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр айёми арафасида содир этилгани барчамизни ташвишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди", дейилади жумладан мактубда. .

23 июнда Покистон жануб-ғарбидаги Балужистон вилояти пойтахти Кветтада вилоят полиция бошлиғи идораси яқинида машинанинг портлаши натижасида камида, расмийларга кўра, 12 одам ҳалок бўлди ва 24 одам жароҳат олди.

Ўлганлардан беш нафари полиция зобити бўлгани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG