Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:16

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланмоқда


Тошкентдаги Минор масжидида ҳайит намози ўқилмоқда.

Ўзбекистонда 26 июнда Рамазон ҳайити нишонланмоқда. Ўзбекистон президентининг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига биноан 26 июнь дам олиш куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистондан ташқари минтақа давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳам Рамазон ҳайити 26 июнда белгиланмоқда.

Бир қанча давлатлардаги муфтиятлар Рамазон ойи 24 июнда тугаши, 25 июнь куни эса Ҳайит намози ўқилиши ҳақида фатво чиқарган эди.

Шунинг учун мусулмонлар истиқомат қилувчи давлатларнинг аксарида, жумладан, Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ҳайити 25 июнь куни нишонланди.

XS
SM
MD
LG