Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 04:39

Украина ва Франция президентлари барқарорликни тиклаш масаласини муҳокама қилди


Петро Порошенко (чапда) ва Эммануэль Макрон матбуот анжуманида, Париж, 26 июнь, 2017 йил.

Украина президенти Петро Порошенко Парижда Франция президенти Эммануэль Макрон билан ўтган музокаралар муваффақиятли якунланганини билдирди.

Порошенкога кўра, 26 июнь куни ўтган музокараларда Украина шарқидаги исёнчилар назорати остидаги ҳудудларда ва Россияда қамоқда сақланаётган украиналикларни озод қилиш масаласида ҳам фикр алмашинилган.

-Биз асирларни озод қилиш жараёнини тезлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратдик. 128 украиналик босиб олинган ҳудудда, 40 украин эса Россия қамоқларида сақланмоқда. "Нормандия тўртлиги" форматидаги музокараларнинг қайта тикланиши бизга бу каби нозик масалани ҳал этиш йўналишида олға силжишга имконият яратади, -деди Порошенко.

Франция президенти Эммануэль Макрон музокаралардан сўнг журналистларга Германия лидери Ангела Мерекел билан ҳамкорликда Украина шарқидаги қуролли тўқнашувларни тўхтатишга эришишдан умидвор эканини айтди.

Макрон бу масалада Германия, Франция, Украина ва Россия иштирокидаги “Норманд тўртлиги” музокараларининг навбатдаги босқичи июнь ойи охирлари ёки июль ойи бошларида ўтказилишини маълум қилди.

БМТнинг билдиришича, Украина шарқида уч йилдан бери давом этаётган жангларда камида 10 минг одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG