Линклар

Туркман конидан Бухорога газ конденсати олиб келиш кўпайтирилади


“Туркменнефть” давлат ширкатининг билдиришича¸ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини тўлиқ қувватда ишлатиш учун “Ўзбекнефтгаз” Туркманистондан газ конденсати сотиб олишни кўпайтиради.

Бухоро заводига газ конденсатнинг Каспийдаги Киянликонидан келтирилиши¸ шнингдек¸ Бухорога олиб келинадиган маҳсулот таннархини пасайтириш¸ газ конденсатни темир йўл орқали олиб келиш масаласининг муҳокама қилинаëтгани айтилмоқда.

Икки қўшни давлат компаниялари шунингдек Каспий денгизининг туркманларга қарашли секторида биргаликда разведка ва нефт қазиш ишлари олиб бориш тўғрисида ҳам келишувга эришган.

Президент Шавкат Мирзиëевнинг март ойида Туркманистонга қилган сафари давомида иқтисодий¸ хусусан¸ энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид қатор келишувлар имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG