Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:32

Журналистларни касб байрами билан табриклаган президент Мирзиëев ҳозирча улар билан учрашмади


27 июнь куни Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни нишонланмоқда.

Мазкур сана муносабати билан Тошкентдаги Ҳамза театрида ўтказилган тадбирда президент Шавкат Мирзиëевнинг матбуот ходимларига табригини давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Журналистлар касб куни муносабати билан пойтахтда бир қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Айни пайтда¸ президент Мирзиëевнинг оммавий ахборот ходимлари билан учрашиши ҳақидаги норасмий хабарлар ҳозирча тсдиғини топмади.

Президент Мирзиëев 30 март куни ўтказилган видеоселектор йиғинида давлат телеканалларини танқид қилган ва “ура-урачилик замони” ўтди деб¸ телевидениедан танқидий-таҳлилий материалларни кўпайтиришни талаб қилган эди.

Бу танқид ортидан мамлакатда асосан ахборот ватанқидий-таҳлилий материаллар ҳозирловчи “Ўзбекистон 24” телеканали ишга тушириладиган бўлди. Янги телеканалнинг айнан матбуотчилар байрами куни – 27 июнда ишга туширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон матбуот эркинлигини кузатиб келаëтган халқаро гуруҳлар хулосасига кўра¸ дунëдаги сўз эркинлиги қаттиқ бўғилган мамлакатлардан бири.

Бундай салбий рейтинг Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг ҳам деярли ўзгаришсиз қолмоқда.

XS
SM
MD
LG