Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:11

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Россиянинг “Лукойл” ширкати раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди.

“Учрашувда узоқ муддатли ҳамкорликнинг амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди”, - дейилади ЎзА хабарида.

“Лукойл” ширкати бугунги кунда Устюрт блокини геологик ўрганиш ва Жануби-ғарбий Ҳисор нефть-газконденсат конини ўзлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Мазкур ширкат Қандим газни қайта ишлаш комплексини ҳам барпо этаётир. Коплекснинг биринчи босқичини ишга тушириш 2017 йилнинг декабрида ишга туширилиши режаланмоқда.

Қандим комплекси қуриб битказилгач, йилига 8 миллиард 100 миллион кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Қандим конлари группасини ўзлаштириш учун жами 4,5 миллиард доллар сармоя ётқизилиши режалаштирилган.

“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олиш ишларини 2007 йилда бошлаган эди. Расмий хабарларда билдирилишича, ширкат шу йиллар давомида мамлакат иқтисодиётига 6 миллиард 300 миллион доллар сармоя киритган.

XS
SM
MD
LG