Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:36

Ўзбек ва тожик ички ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди


Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов.

Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари сўнгги 19 йилда биринчи марта ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, 28 июнда Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов тожикистонлик ҳамкасби Рамазон Раҳимзода билан Душанбеда учрашган.

Учрашувда трансчегаравий уюшган жиноий гуруҳларга, террорчиликка, экстремистликка, наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.

News.tj нашрининг ёзишича, 20 йилдан бери Тожикистон ва Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари трансмиллий алоқаларга эга бўлган бирорта жиноий гуруҳга қарши қўшма амалиёт ўтказмади.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Душанбега МДҲ ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун борган эди.

XS
SM
MD
LG