Линклар

Термизда Техника университетининг Ислом Каримов номидаги филиали очилади


Шавкат Мирзиëев Ислом Каримов қабрига гул қўймоқда.

29 июнь куни Ўзбекистон президенти расмий сайтида «Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» деб номланган қарор матни эълон қилинди.

Унда ëзилишича¸ президентнинг 20 апрель кунги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термизда Техника университетининг филиали очилади ва унга марҳум президент номи берилади.

Университет филиалини очиш эса¸ президент қарорида таъкидланишича¸ "минтақада ишлаб чиқариш, мавжуд техника ва технологиялардан фойдаланиш, хизмат кўрсатишнинг асосий тармоқларини ривожлантириш, муҳандислик таълимини ривожлантиришда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилашга" хизмат қилади.

Ҳозиргача Мирзиëев қарори билан марҳум президент хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкентдаги халқаро аэропортга Ислом Каримов номи берилди¸ Самарқанд¸ Қарши ва Тошкентда унга ҳайкал ўрнатиладиган бўлди.

XS
SM
MD
LG