Линклар

Ўзбекистонда Халқ банки ва Миллий банк хусусийлаштирилмайдиган банклар рўйхатига киритилди.

Daryo.uz нашрига кўра, бу ҳақда «Давлат мулки объектларини сотиш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилган.

Белгиланган тартибга кўра, мамлакатдаги 10та акциядорлик-тижорат банки хусусийлаштирилиши мумкин: Турон банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банки, Қишлоққурилишбанк, Агробанк, Ипотекабанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Ўзагроэкспортбанк ва Ипак йўли банки.

Бугунги кунда мамлакатда жами 27 та тижорий банк бўлиб, улардан учтаси (Миллий банк, Халқ банки ва Асака банки) давлат молиявий муассасалари тоифасига киради, 11 таси акциядорлик-тижорат, 8таси хусусий ва 5таси хориж капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG