Линклар

Ўзбекистонда 30 июнь Ёшлар куни сифатида нишонланади


Ўзбекистонлик ёшлар.

Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинди.

"Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келди", - деган президент 30 июнь куни ўтган "Камолот" ёшлар ҳаракати қурултойида.

Шундан сўнг Мирзиёев: "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилсак, қандай бўлади?" - деб таклиф киритган.

Тошкентда 30 июнда ўтган қурилтойда “Камолот” ёшлар ҳаракати тугатилиб, ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG