Линклар

Туркманистон Ўзбекистонга ТАПҲ лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди


Ашхабод Тошкентга яна бир марта Туркманистон–Афғонистон–Покистон–Ҳиндистон (ТАПҲ) лойиҳасига қўшилишни таклиф этди. Бу ҳақда 30 июнь куни Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхободда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув чоғида мазкур таклифни киритган.

Озодлик радиоси бир неча йил олдин узунлиги 1800 километр бўлган Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувурини қуришга 10 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланиши кутилаётгани тўғрисида хабар берган эди.

Йиллига 33 миллиард кубометр газни етказиб берувчи қувур 2018 йил охирига қадар ишга тушиши кутилмоқда.

Мазкур қувир қурилишини бошлаш ҳақида Туркманистон президенти 2015 йилнинг ноябрида буйруқ берган эди.

Туркманистон–Афғонистон–Покистон–Ҳиндистон газ қувури Туркманистоннинг жанубидаги Қалқиниш конидан Ҳиндистонннинг Фозилка шаҳригача давом этади.

2015 йилда Ўзбекистон ҳам мазкур лойиҳага қўшилиши мумкинлиги айтилган эди. Бироқ шу кунгача Тошкент бу борада бир қарорга келган эмас.

XS
SM
MD
LG