Линклар

Мирзиёев 23 ва 25 ёшли йигитларни вазирларга ўринбосар қилиб тайинлади


Президент Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ёшли Алишер Саъдуллаевни халқ таълими вазири ўринбосари, 25 ёшли Олимжон Тўйчиевни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинлади.

Кун уз ва namnews.uz нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ҳар икки йигитни вазирлар ходимларга ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосар сифатида таништиришган.

Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган.

Ўзбек тилида сўзлашадиган робот ихтирочиси бўлган 25 ёшли Олимжон Тўйчиев 1991 йил 27 октябрда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Тошкентдаги Турин политехника университетини тамомлаган. 2017 йили эса Германиядаги Ҳоффенҳайм университети магистратурасини тугатган. Рус, инглиз, немис, итальян тилларида эркин сўзлаша олади.

2013 йил 4 декабрь куни Олимжон Тўйчиев президент фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.

XS
SM
MD
LG