Линклар

Ҳукумат 20 кун ичида 11 йиллик таълим юзасидан қарор қабул қилиши кутилмоқда


Ўзбекистондаги мактаблардан бирининг битирувчилари.

Ўзбекистон ҳукумати яқин 20 кун ичида 11 йиллик таълимга ўтишнинг аниқ тартиб-қоидалари бўйича якуний хулосага келади. Мазкур хулоса натижасида махсус қарор қабул қилинади.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, бу борада 3 июль куни Тошкентдаги халқаро пресс-клубда халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов маълум қилди.

Унга кўра, дастлабки йилда фақат айрим мактаблардагина 11 йиллик ўқитиш тизими тажриба сифатида синаб кўрилади.Мазкур тажриба натижалари диққат билан ўрганилганидан сўнггина, кейинги қадамлар қандай бўлиши ўйлаб кўрилади.

“Бироқ ўқувчилар ҳар дойим 11- синфга бориш ёки коллежда ўқиш имкониятини танлаш ҳуқуқига эга бўлади”, деди вазир ўринбосари.

16 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев мазкур мактаб базасида 11 йиллик мактаб тизимини қайта тиклаш таклифини ўртага ташлаган эди.

17 июнь куни бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида тажриба сифатида тўрттадан мактабда 10-11-синфлар очилиши¸ шунингдек¸ 18 июнь куни Тошкент мактабларининг битирувчилари ва ота-оналари ўртасида шу масалада сўровнома ўтказилишини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG