Линклар

"Ўзбекипаксаноат” ассоциацияси жорий йилда Хитойдан 10 миллион туп тут кўчатларини сотиб олади.

Бу борада 4 июлда тарқатилган хабарда айтилишича, учта навдаги тут кўчатлари Ўзбекистон иқлимига мос келади ва улар замонавий технология асосида парваришланади.

“Ўзбекипаксаноат”нинг билдиришича, шу билан бир қаторда пиллачилик соҳасига 276 миллион доллар сармоя киритмоқчи бўлган Хитой ширкати билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

"Ўзбекипаксаноат” ассоциацияси президент Мирзиёевнинг 2017 йил 29 мартдаги фармонига асосан ташкил этилган эди.

Мазкур ташкилотга 2021 йилгача Ўзбекистонда пилла етиштириш ҳажмини 50 фоизга кўпайтириш вазифаси юклатилган.

XS
SM
MD
LG