Линклар

Тошкентдаги Westminster университетида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан Ўзбекистондаги профессионал менежер аëлларга мўлжалланган машғулотлар ўтказилмоқда.

3 июлда бошланган бир ҳафталик дастлабки машғулотларда¸ ЕХҲТ тарқатган хабарга кўра¸ Ўзбекистон бўйлаб танланган 50 менежер иштирок этмоқда. Тренингларда давлат бошқаруви¸ молиявий менежмент¸ кадрлар бошқарувида ишлаëтган жами 150 аëл менежернинг қатнашиши ва улардан энг фаолларининг Европа ширкатларига стажировкага юборилиши кутилмоқда.

Мазкур лойиҳа “Тадбиркор аëл” нодавлат ташкилоти ва Westminster университети билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Лойиҳани молиялашга Ҳолландия ва Германия ҳукуматлари ҳисса қўшган.

XS
SM
MD
LG