Линклар

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича дунёдаги 195 давлат орасида 71-ўринни эгалламоқда.

Жаҳон банкининг 2016 йил учун ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича давлатлар рейтингида мана шундай маълумот берилди.

Рейтингда қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган йили ялпи ички маҳсулот 67,22 миллиард долларни ташкил қилган.

Жаҳон банки харидорлик қобилияти паритети бўйича Ўзбекистонни 186 давлат орасида 61-ўринга жойлаштирган. Рейтингда кўрсатилишича, Ўзбекистонда харидорлик қобилияти паритети 207,47 млиллиард долларни ташкил қилади.

Ҳисоботда Ўзбекистонда ялпи миллий даромад аҳоли жон бошига 2,22 минг долларни ташкил қилиши ҳам билдирилган. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунё давлатлари орасида 159-ўринда бормоқда.

XS
SM
MD
LG