Линклар

"Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудида 6 июлда "Пежо" ва "Ситроен" автомашиналарини ишлаб чиқарувчи завод пойдеворининг тамал тоши қўйилди.

"Ўзавтосаноат" ширкатининг 6 июлда маълум қилишича, Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive заводи қурилиши учун 45 гектар ер ажратилган.

Завод йилига 16 минг автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Заводни лойиҳалаштириш француз компаниясининг тажрибали муҳандислари билан бирга "Пежо Ситроен" стандартлари ва талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

"Ўзавтосаноат" ва "Пежо Ситроен" концерни ўртасида 16 май куни йўловчи ва юк ташишлар учун мўлжалланган "Peugeot" ва "Citroën" автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG