Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:09

Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланаётганлар танқид қилинди


“Илҳом” театри раҳбари Борис Ғафуров фикрича, ўзбек театри вакуум ичига тушиб қолган.​​Мева ва полиз маҳсулотларига қирон келтирувчи Америка оқ капалаги ҳозирги кунда Қозоғистон ва Қирғизистонда кенг тарқалди. Яқин кунларда бу зарарли капалак Ўзбекистонга ҳам кириб келиши мумкуин. Ўзбек газеталари ўтган ҳафтада мана шулар ҳақида ёзди.

“Илҳом” театри раҳбари Борис Ғафуров фикрича, ўзбек театри вакуум ичига тушиб қолган.Мева ва полиз маҳсулотларига қирон келтирувчи Америка оқ капалаги ҳозирги кунда Қозоғистон ва Қирғизистонда кенг тарқалди. Яқин кунларда бу зарарли капалак Ўзбекистонга ҳам кириб келиши мумкуин. Ўзбек газеталари ўтган ҳафтада мана шулар ҳақида ёзди.

Яширинча иккинчи хотинга уйланаётганлар танқид қилинди

Ўзбекистонда “пул топиб ақл топмаган нафси беўхшовлар” орасида ЗАГСдан ўтмай, биринчи оиласидан яширинча иккинчи хотинга уйланиш ҳоллари кузатилмоқда (“Халқ сўзи”, 4 июль).

Қайд этилишича, уларга илми бор-у, амали йўқ, нафси ҳакалак отган чаламуллалар никоҳ ўқимоқда.

“Қўшхотинлик оилаларни бахтли қилиши афсона. Аксинча оила аъзоларига бахтсизлик келтиради, холос. Дейлик, эркак биринчи хотинига айтибми ё яширин равишдами, уйланди. Натижада рафиқаси ҳамда фарзандлари жавоб тарзида унга бўлган муҳаббатини нафратга айлантиради”,- деб ёзилади мақолада.

Айтилишича, қўшхотинлик, кундошлик балоси қандай хунук оқибатларга олиб келиши жамиятни ташвишга солиши керак.

“Илҳом” театри раҳбари Борис Ғафуров: Ўзбек театри вакуум ичига тушиб қолган

“Илҳом” театри бадиий раҳбари, актёр Борис Ғафуров ўзбек театридаги муаммоларга эътибор қаратди (“Даракчи”, 6 июль).

“Афсуски, муаммолар етарли. Улардан бири – бугун ўзбек театри вакуум ичига тушиб қолгандек. Биз бошқа давлатнинг театрларидан узилиб қолганмиз. Дунё театрларида нима бўлаётганини билмаймиз, улардан бехабармиз. Бизга халқаро фестиваллар етишмаяпти”, деган Б.Ғафуров.

Театрларда томошабин камайиб бораётганига муносабат билдирган актёр бунга ижодкорларнинг ўзи айбдор эканини айтган.

“Кечисариз-у, агар театр ва ижодкорлар муаммони келаётган халқдан эмас, ўзларидан қидирганида эди, масаланинг ечими ҳам кўринарди. Профессионал ижодкорлар жамоаси халқ кутаётган асарни тақдим этса, одамлар келиб спектакль томоша қилишига 100 фоиз ишонаман”, - деган “Илҳом” театри бадиий раҳбари.

Мутахассис: Америка оқ капалагининг Ўзбекистонга ҳам кириши хавфи бор

Мева ва полиз маҳсулотларига қирон келтирувчи Америка оқ капалаги ҳозирги кунда Қозоғистон ва Қирғизистонда кенг тарқалган (“Ҳуррият”, 5 июль).

Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини чегара пункти давлат нозири А.Содиқовга кўра, ушбу ўта хавфли ҳашаротнинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжуд.

Зараркунандалар қишни ғумбак ҳолида пўстлоқларнинг ғовак қисми ва қуриган барглар орасида ўтказади, ёзда эса ғумбаклардан капалаклар чиқади.

Америка оқ капалаги деҳқончилик мавсуми узоқроқ давом этадиган жойларда икки марта кўпаяди.

Давлат нозири А.Содиқов ушбу ҳашарот таҳдидидан огоҳ этаркан, унга қарши самарали курашиш учун ўсимликлар карантини қонун-қоидаларига амал қилиш лозимлигини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG