Линклар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жума куни Наманганга ташрифи чоғида пахтадан зарар кўриб ишлаётган туманларда пахта ва ғалла майдонларини камайтириб, ўрнига юқори даромад берадиган мева-сабзавот, полиз экинларини экиш лозимлигини, айрим туманларда ковул етиштиришни йўлга қўйишни тавсия этди.

Наманган вилоятида ўсадиган ковул барги, меваси ва томир пўсти тиббиётда қўлланилади.

Турли шишларни даволаш, нафас қисиши, талоқ қотиши, қуртларни ҳайдаш, полиартрит, бўқоқ каби касалликларни даволашда ишлатилади.

Бу йил вилоятнинг 3 минг гектардан зиёд майдонида ушбу ўсимликни экиш режалаштирилган.

Кам харажат ва оз меҳнат талаб қиладиган бу ўсимликдан йилига тўрт марта ҳосил олиш мумкин.

Президент ковул етиштириш бўйича илмий асосларни ишлаб чиқиш, экспорт қилиш механизмини яратиш, вилоятда ковулчиликни ривожлантириш бўйича ассоциация ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Халқ орасида кавар деб ҳам аталадиган ушбу ўсимлик шифобахш хусусиятга эгадир.

XS
SM
MD
LG