Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:05

Ўзбекистонда метан ва пропан газ тўлдириш шохобчаларига кўрсатмалар берилди


Ўзбекистонда автомобилларга метан газ тўлдириш шохобчаларига ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалар олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг билдиришича, ҳозирда шохобчаларда ишчи хизматчилар билан профилактик ишлари олиб борилиб, ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Шохобчага кириб келган ҳар бир транспорт воситага ўрнатилган метал газ баллонлари елгиланган муддатларда синовдан ўтказилганлигини текшириш ва шохобча ишчи-хизматчилари махсус кийим-бош билан таъминланлаш, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш талаб этилмоқда.

30 июн куни эрталаб Жиззах шаҳри марказидаги “Чуқур” деб номланган автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчасида Нексия автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлаши оқибатида бир одам ҳалок бўлди, тўрт одам жароҳатлани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Ўзбекистонда бензин танқис ва қимматлиги боис кўпгина енгил машиналар, шунингдек, автобус ва юк машиналари газ билан юришга ўтиб олган.

Бензиннинг аҳоли даромадиган нисбатан қимматлиги сабабли кўпчилик автомобилларига газ баллон ўрнатишни афзал билади.

Аммо, Ўзбекистонда баллонли машиналар авария пайти портлаб кетиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўп бўлган.

Бундай ҳодисаларнинг келгусида олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари барча ҳайдовчиларга ўз автомобилларининг ҳолатини, хусусан, ўрнатилган газ баллонларини тез-тез текшириб боришни тавсия қилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG