Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 05:59

Ўзбекистонда хусусий нотариуслар фаолияти тикланади


Ўзбекистонда нодавлат нотариал идоралар ўз фаолиятини 2018 йилнинг 1 январидан қайтадан бошлаши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агенлиги хабар берди.

2010 йилда Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги президенти Ислом Каримов фармони билан хусусий нотариуслар фаолияти тўхтатилганди.

Ўзбекистон президентининг бундай қарорга келишига хусусий нотариал идораларининг қонунга зид ҳужжатларни тасдиқлаши ҳоллари кўпайгани сабаб бўлгани маълум қилинганди.

Лекин, хусусий нотариуслар ёпилиши ортидан ўзбекистонликлар ҳужжатларни расмийлаштиришда қийинчииликларга дуч кела бошлашди.

ЎзА хабарига кўра, жамоатчилик ўртасида ўртасида ўтган ой ўтказилган ижтимоий сўров ҳусусий нотариуслар фаолиятини тиклаш заруратини кўрсатган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG