Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 04:34

Марказий банк валюта бозорини эркинлаштиришга ҳозирланаётганини билдирди


Ўзбекистон Марказий банки (МБ) валюта бозорини эркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Podrobno.uz. нашрининг хабар қилишича, Тошкентдаги халқаро пресс-клубда ўтган йиғилишда банк мулозими Бобур Абубакиров "Марказий банк ҳукумат билан биргаликда мамлакат валюта бозорини либерализация қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқмоқда", деб баёнот берган.

Шунингдек, бу йил қайта молиялаш ставкасининг йиллик 9 фоиздан 14фоизга оширилганига изоҳ берган Марказий банк вакиллари "валюта курсини бозор механизмлари асосида шакллантиришга ўтилаётгани боис" ставка оширилаётганини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG