Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:07

GM Uzbekistan фоизи озайтирилган кредитга автомобил сотишни йўлга қўяди


GM Uzbekistan ширкати "Асака" заводи билан ҳамкорликда кредитга автомобил сотиш бўйича янги программани ишга туширмоқчи.

Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, завод бош директорининг вазифасини вақтинча бажараётган Рустам Ражабов маҳаллий автомобилларни озайтирилган фоиздаги кредитга сотиш дастури кейинги ҳафтадан иш бошлашини айтган.

Бунда биринчи тўлов 25 фоиз, ойлик тўлов эса 18 фоизгача озайтирилган бўлади. Кредитни 3 йилда тўлаш лозим.

"Кредит бериш тизими ўтган ойда ишга тушган эди. Банклар 5 йилга кредит беришни бошлаган. Аммо, бундай кредитни олиш жуда мураккаб эди. Мен банкларни янги тизимда ишлашга рози қилиш учун қанча уйқусиз тунларни ўтказдим. Банкларнинг ҳам бу борада ўз мушкулотлари бор. Лекин, ҳозирга келиб банклар билан ҳамкорлик ўрнатилди", дейди Ражабов агентликка.

Айни пайтда, мулозим кредитга автомобил олишдан олдин яхшилаб ўйлашни тавсия қилган.

Унинг тан олишича, уч йилда кредит фоизи автомбил нархининг ярмига тенглашади ва шу боис, ҳозирда харидорларнинг асосий қисми GM Uzbekistan машиналарини пластик карта ёки нақдга олувчилардир.

XS
SM
MD
LG