Линклар

Пойтахтда 1 миллиард долларга "Тошкент - сити" барпо этилади (ВИДЕО)


Тошкентда қурилиши режалаштирилган бинолардан бирининг макети.

Sputnik нашрининг 9 июль куни хабар беришича, пойтахтда "Тошкент-сити" деб номланган комплекс барпо этилади.

“Тошкент сити” лойиҳаси “ТошкентбошпланЛИТИ” Давлат унитар корхонасининг расмий Facebook саҳифасида жамоатчиликка тақдим этилди.

Хабарда айтилишича, мазкур комплекс қурилиши Тошкентда 2018 йилда бошланади.

Ишбилармонлик маркази сифатида бунёд этиладиган мазкур комплекснинг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади. Бу бинода офислар, меҳмонхона ва ресторанлар, хиёбон ва технопарклар иш олиб боради.

Тошкентнинг Ўқчи-Олмазор массивида бунёд этилиши режалаштирилаётган “Тошкент сити” лойиҳасининг умумий қиймати 1 млрд долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG