Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:25

Ўзбекистонга Хитойдан янги юк поезди қатнай бошлади


7 июль куни Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши очилди.

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, янги йўналиш Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида йўлга қўйилган.

Тошкентга 12 кунда етиб келадиган поездга 1,8 млн АҚШ долларлик кийим-кечак, истеъмол моллари каби юклар ортилган.

Айни пайтда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини бошлаш ишлари кетаяпти.

Режага кўра, Хитойдан Норинга, Нориндан Жалолободга темир йўл қурилади ва бу йўл Ўзбекистон темир йўлларига қўшилиб кетади. Узунлиги 433 километр бўлган йўлнинг лойиҳа қиймати 5 миллард доллар бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу йўлдан йилига 12 миллион тонна юк олиб ўтилиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG