Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:38

Ўзбекистон аграр соҳани ривожлантиришда Хитой таржибасидан фойдаланмоқчи


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда Хитой тажрибасини ўрганиш режалаштирилганини таъкидлади.

UzDaily нашрига кўра, Арипов бу ҳақда Хитой қишлоқ хўжалик вазири Хань Чанфу билан музокаралар пайти гапирган.

Арипов Ўзбекистон Хитой билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, пахтачилик, экинларни суғориш, ипакчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ва фермерлар даромадини ошириш йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш режасида эканини билдирган.

Хань Чанфу Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига инвестицияларни кенгайтириш лозимлиги айтиб, халқаро чорвачилик зонаси яратишни ҳам таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG