Линклар

Ўзбек-турк Саломатлик ҳафталигида 80 одам бепул операция қилинди


Ўзбекистонда 2 июлдан 7 июлгача ўтказилган ўзбек-турк Саломатлик ҳафталиги давомида 184 киши тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 80 нафари бепул операция қилинди.

Бу борада 10 июль куни тарқатилган расмий хабарда айтилишича, ҳафталик Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан уюштирилган.

Туркия элчихонаси матбуот хизматининг хабар қилишича, хайрия акцияси давомида туркиялик 19 нафар шифокор ва 222 нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари анестезиология, болалар кардиоваскуляр жарроҳлиги, урология, гинекология, ортопедия, умумий ва болалар жарроҳлиги бўйича маҳорат дарслари ҳамда тажриба алмашинувлар ўтказилди.

XS
SM
MD
LG