Линклар

Amnesty International: Мосулда халқаро гуманитар ҳуқуқ бузилган бўлиши мумкин


Мосулнинг бугунги кўриниши.

Amnesty International халқаро ҳуқуқ ташкилоти “Ироқ армияси ва АҚШ раҳбарлигидаги коалиция Мосулни озод қилиш жараёнида халқаро гуманитар ҳуқуқни бузган бўлиши мумкин”, деб баёнот тарқатди.

Ташкилот фикрича, бу ҳуқуқбузарликларнинг айримларини ҳарбий жиноятларга тенглаштириш мумкин бўлади.

Amnesty International 11 июль куни эълон қилган ҳисоботида “Ислом давлати” жанггарилари томонидан ҳам гуманитар ҳуқуқлар бузилганини эътироф этди. Жумладан, ҳисоботда таъкидланишича, жангггарилар тинч аҳоли вакилларидан тирик қалқон сифатида фойдаланган.

10 июль куни Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий Мосул “Ислом давлати” жанггариларидан озод қилинганини расман билдирган эди. Мосулни озод этиш бўйича ҳарбий амалиётлар 8 ой давом этди.

2014 йилнинг 29 июнида Мосулни босиб олган “Ислом давлати” гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий шаҳардаги энг қадимий Ан Нури масжидида халифалик тузилганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG